Загрузка…
Не удалось загрузить страницу.

寻找一个地方。当代德国及德语文学中的故事

价格
面议
品牌
KITOBXON
国家
Uzbekistan
供应商
KITOBXON
城市
Tashkent

Мазкур тўпламда замонавий немис ва немисзабон адабиёти, хусусан Германия, Австрия ва Швейцария адабиёти адиб ва адибаларининг, жумладан Женни Эрпенбек, Элке Ҳайденрайҳ, Даниэл Глаттауэрлар романлари, Йорг Цинк, Эрвин Штриттматер, Марие Луизе Кашнитц, Петер Бикселнинг сара ҳикоялари, Нора Гомрингер эсселари ўрин олган. Сиз Женни Эрпенбекнинг 'Макон истаб' романини ўқир экансиз, бир уй тимсолида бир нечта тақдирлар кечинмаларига гувоҳ бўласиз. Элке Ҳайденрайҳ ва Бернд Шредерлар қаламига мансуб 'Азалий ишқ' асарида эса қирқ йил бирга турмуш қурган жуфтлик ҳаётининг ажойиб онлари шоҳидига айланасиз. Австриялик машҳур ёзувчи Даниэл Глаттауэрнинг энг шов-шувли романи 'Шимол шамоли шашти' мутоласи чоғида бугунги куннинг долзарб муаммоси виртуал оламга муккасидан кетганларнинг аҳволи сизни бироз ташвишга солиб, огоҳ қилади. Тўпламга киритилган ҳикоялар ҳам эътиборингизни тортмай қўймайди.

Сизларга ёқимли муталаа завқини тилаб қоламиз!

МУНДАРИЖА:

РОМАНЛАР Макон истаб -3 Азалий ишқ -114 Шимол шамоли шашти -258 ҲИКОЯЛАР Эрика ёхуд ҳаётнинг сирли маъноси -448 Ёзувчи -466 Оқ айиқ -478 Сокинлик қирғоғида -484 Истанбулим -489 Чин эртак -498 Рақамлардаги умр -501 Қисмат ва тақдир -504 Унутилганлар -513 Ички ғалаёнлар -519

Характеристики

  • Язык книги
  • Узбекский (кирилл)
  • Автор
  • Ҳафиза Қўчқорова
  • Издательство
  • Адолат
  • Год издания
  • 2021
  • Вид
  • Бумажная
  • Аудитория
  • Для всей семьи
  • Жанр
  • Художественная литература
  • ISBN
  • 978-9943-7294-0-7
  • К-во страниц
  • 528
  • Обложка
  • Твёрдая
  • Методы оплаты:
  • банковский перевод, наличные, дебетовая карта